Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 саралашидаги гуруҳдошлари 2-турда бир-бири билан ўзаро дуранг ўйнади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«А» гуруҳидаги дастлабки ўйинда Хитой терма жамоаси Эронни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Нейтрал майдонда ўтказилган Сурия — Жанубий Корея баҳсида ҳам ҳисоб очилмади.
«А» гуруҳи 2-тур учрашувлари доирасидаги сўнгги ўйин 6 сентябрь, сешанба куни Тошкент вақти билан 21:00 да Доҳада бошланади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар меҳмони бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши бошланғич таркиби маълум бўлди
Қатар — Ўзбекистон. Матнли онлайн
ЖЧ—20183-саралаш босқичи, 2-тур6 сентябрь, сешанба
Изоҳ (0)