«Толибон» радикал гуруҳи жангарилари Афғонистоннинг Урузгон вилояти маркази — Тарин Ковтга ҳужум қилди. Бу ҳақда BFMTV хабар берди.
Шаҳарда тўқнашувлар давом этмоқда. Маҳаллий қабила оқсоқолларидан бири — Ҳожи Бари Даъд ҳужум қилганлар марказий туманга киришга уринаётганини айтди. У ерда полиция бошқармаси ва махсус хизматлар бинолари бор.
«Жангарилар шаҳар қамоқхонасидаги ўз тарафдорларини озод қилишга ҳаракат қилса керак», — деди у.
Изоҳ (0)