Ўзбекистоннинг ҳудудий ривожланиш учун жавобгар бўлган, марказий ва вилоят даражаларидаги давлат органлари вакиллари ташриф билан Латвияда бўлиб турибди, деб ёзади «Газета.uz» БМТ Тараққиёт Дастурининг Тошкентдаги ваколатхонасига таяниб.
Ташрифдан кўзланган мақсад — Латвия давлат органларининг маҳаллий бошқарув жараёнини ташкил қилиш бўйича тажрибаларини ўрганиш.
Латвия парламенти, вазирликлари ва агентликлари вакиллари билан учрашиш, Латгалия ҳудуди маъмурияти намунасида ҳудудий режалаштириш билан танишиш, шунингдек, давлат ва ўз-ўзини бошқариш органлари хизматлари марказларига ташриф буюриш кўзда тутилган.
Ташриф якунларига кўра, давлат бошқарувининг марказий ва маҳаллий органлари ўзаро алоқасини яхшилаш, маҳаллий кенгашлар ишининг самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)