7 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди. Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрига унинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда қизи Лола Каримова-Тиллаева гул қўйди.
2. Эрон Ҳаж ёмон ташкил этилгани боис Саудия Арабистонини жазолаш лозим деб ҳисоблайди. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мусулмон давлатларини Саудия Арабистонига қарши бирлашишга чақирди.
3. Собиқ ТАЙИ факультетлари сони тўрттадан иккитага камайтирилди. Эслатиб ўтамиз, Тошкент автомобиль-йўллар институти (ТАЙИ) Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш институтига айланди.
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Орзу лайнери» илк халқаро парвозини Қозоғистонга амалга оширади. Халқаро парвоз куни янги самолёт Навоий ва Нукусга ҳам парвоз қилади.
5. Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қатновчи поездларнинг чипта нархлари оширилади. Нархлар ошиши 5 сентябрдан бошланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)