Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд бин Амин Маданий 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрига ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлажак учрашув ва музокараларда 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)