Қарши шаҳрида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган турар-жой биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимлиги, бир қатор ҳомий ташкилотлар ва тадбиркорлар ташаббуси билан қисқа муддатда барпо этилган мазкур турар-жой биноси 3 та икки хонали ва 27 та бир хонали хонадондан иборат бўлиб, барчаси замонавий жиҳозланган.
– Айни пайтда бу турар-жойда маънавият ва маърифат хонаси, тренажёрлар ва бошқа турли анжомлар билан жиҳозланган спорт зали ҳам мавжуд, – дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими раиси Шермамат Ражабов. – Бино ташқарисида ёзги айвон ва иссиқхона учун ер ажратилган. Шунингдек, бу ердаги тикувчилик цехи ва гўзаллик салони хонадон эгаларини иш билан таъминлашга хизмат қилади.
Изоҳ (0)