Судан президенти Умар ал-Башир мамлакат ғарбидаги Дарфур туманида қуролли низолар тугаганини ва у ерда тинчлик ўрнатилганини эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз Дарфур ва Судандаги барча одамларга ўз мажбуриятларимизни бажарганимизни маълум қиламиз», — деди Судан президенти Шимолий Дарфур штатининг маъмурий марказидаги митингда сўзлаган нутқида.
Ал-Башир 2011 йилда Доҳада Қатар ҳукумати воситачилигида Судан ҳукумати ва Дарфур исёнчилар ҳаракати вакиллари ўртасида бошланган Дарфур бўйича тинчлик музокаралари муваффақиятли якун топганини эълон қилди.
Бунда гап тарихдаги энг йирик ва энг узоқ давом этган қуролли низолар якуни ҳақида бормоқда, уларда 2003 йилдан буён 300 мингга яқин киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)