Жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига 355 истеъмолчи ўз ҳуқуқини тиклашни сўраб мурожаат қилди, дея хабар берди «Зарафшон» газетаси.
Мурожаатларнинг 331 таси истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. Натижада 212 миллион сўмдан зиёд маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчилар томонидан тушган шикоятларнинг 158 таси табиий газ таъминотида юзага келаётган муаммолар, жумладан, асоссиз қарз ва узилишлар билан боғлиқ.
Мисол учун, Жомбой туманида истиқомат қилувчи И.Ражабов ва А.Зиёқуловлар хонадонларида фойдаланилган табиий газ учун туман газ таъминот идораси томонидан асоссиз қарздорлик ёзилганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Бирлашма ҳамда «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси вакиллари томонидан мазкур ҳолат жойида ўрганилиб, тўлов патталари бўйича қайта хатлов ўтказилганда ҳақиқатан ҳам тўланган маблағ АСУ базасига киритилмагани ошкор бўлди.
Шикоятларнинг 47 таси савдо дўконлари, 5 таси ичимлик сув таъминоти, 23 таси алоқа хизмати, 4 таси транспорт хизмати, 54 таси электр таъминоти корхоналари, 2 таси соғлиқни сақлаш ва 58 таси бошқа соҳаларда йўл қўйилган камчиликлар хусусида.
Изоҳ (0)