Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг айтишича, фуқаролар Европа Иттифоқининг «икки хил стандартлари»га гувоҳ бўлиб, эндиликда ҳукуматдан блокка қўшилиш жараёнини тўхтатишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Туркия халқи уларнинг икки хил стандартларини кўриб турибди», — деди у Словенияда.
«Биз музокаралар жараёнини тўхтатиш борасида жиддий босим ҳис этмоқдамиз», — қўшимча қилди вазир.
Чавушўғлининг фикрича, блок қўшниларини танқид қила туриб, ўзига нисбатан танқидларни қабул қилишдан бош тортади. Жумладан, расмий Анқара ҳарбий исёндан сўнг Европа Иттифоқи томонидан Туркия ҳукуматини қўлловчи баёнот ва ташрифлар бўлмаганидан афсусда, маълум қилди вазир.
Изоҳ (0)