АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон Мексика президенти Энрике Пенья Неьтонинг ушбу давлатга ташриф буюриш ҳақидаги таклифини қабул қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда унинг ўзи ABC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Президентлик сайловига қадар қўшни давлатга бориши ҳақидаги саволга Ҳиллари қисқагина «Йўқ» деб жавоб берди. У Клинтон билан икки томонлама муносабатларни муҳокама этиш ниятини билдирган Мексика президенти таклифини қабул қилмагани сабабини ошкор этмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Энрике Пенья Ньето билан учрашиб, икки мамлакат чегарасида девор қуриш ғоясини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)