Расмий Анқара Суриянинг Алеппо шаҳри атрофида 48 соатга ўт очишни тўхтатиш тартибини ўрнатиб, уни Қурбон Ҳайити байрамига қадар чўзишни таклиф қилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Иброҳим Қалин баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Биз Алеппода 48 соатга ўт очишни тўхтатиш тартибини жорий қилишни ва шундан сўнг уни Қурбон Ҳайитига қадар узайтиришни таклиф этмоқдамиз», — деди у NTV телеканали эфирида.
Ҳайит 12 сентябрга тўғри келиши кутилмоқда.
Илгарироқ мамлакат президенти Сурияда Ҳайитга қадар тинчлик ўрнатилишидан умидворлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)