Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Фатҳуллоҳ Гуленга мансуб ташкилот — ФЕТОга аъзоликда гумон қилинган 73 нафар ҳарбийни вазифасидан четлатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг Туркия расмийлари давлат аппарати ва хусусий тузилмаларини ФЕТО аъзоларидан оммавий тозалай бошлади. Бунинг натижасида ҳозирда 16 минг киши ҳибсда сақланмоқда. 6 мингдан зиёд одам қўлга олинган, яна 7,5 минг кишига яшаш жойини тарк этиш ман этилган.
81 мингдан ортиқ давлат хизматчиси вақтинча вазифасидан четлатилди ёки бўшатилди. Қуролли кучларда 3 мингдан ортиқ ҳарбий, жумладан, 150 нафар генерал ва адмирал унвон ҳамда лавозимларидан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)