ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидан жой олган Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин меҳмонлар мурожаатига кўра 1 дақиқалик сукут билан бошланади, деб хабар берди ЎФФ матбуот хизмати.
«Қатарга қарши ўйин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланади», — деб ёзилган ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида.
Бундан ташқари Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари учрашувни қора боғичда ўтказади.
Маълумот учун, ЖЧ—2018 йўлидаги беллашувни Қатар тўқ қизил, Ўзбекистон эса кўк рангли либосда ўтказади.
Изоҳ (0)