Александр Поветкин ва канадалик Бермейн Стиверн ўртасидаги жанг юзасидан музокаралар савдолашиш билан якунланади, беллашув эса АҚШда ўтказилади. Россиялик боксчи манфаатларини ҳимоя қилувчи «Бокс дунёси» компанияси раҳбари Андрей Рябинский шундай тахмин қилмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
«Жанг Россияда ўтказилишига қаршилигим йўқ, бироқ АҚШда бўлиб ўтиши яхшироқ бўлса керак. Музокаралар қийин кечмоқда, келишиш жуда мураккаб бўляпти. Шу сабаб улар савдолашиш билан тугайдиганга ўхшайди», — дея таъкидлади Рябинский.
Маълумот учун, Поветкиннинг Бутундунё бокс кенгаши (WBC) йўналишида жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер билан жанги аввалига россиялик боксчи допинг қабул қилганликда айблангач, кейинчалик эса Уайлдер шикастлангани туфайли қолдирилганди. Энди у канадалик Бермейн Стиверн билан рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)