Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Чэнду шаҳрида Ер сайёрасининг энг кекса аёли Фу Суцин 119 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда

Фото: «НТВ»

Фото: «НТВ»

Агентликка кўра, аёл ўз уйида 3 сентябрь, шанба куни оламдан ўтди. У 21 август куни 119 ёшини нишонлаганди. Аёлнинг салкам 70 нафар невара, эвара ва чевараси бор эди. 

Маҳаллий ОАВнинг билдиришича, Фу Суцин шанба куни эрталаб нонуштадан бош тортган. Унинг яқинлари қариясиз нонушта қилди, қайтганларида эса аёл ҳаётдан кўз юмганига гувоҳ бўлди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар