Facebook асосчиси Марк Цукерберг мулоқотнинг турли усулларига мўлжаллангани учун WhatsApp ва Messenger дастурларини бирлаштириш ниятида эмас. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Улар алоҳида ишлагани тўғри бўлади деб ўйлайман. Одамлар яқин дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиши учун WhatsApp қулай. Messenger’дан эса одатда унчалик яқин бўлмаган, телефон рақамларини билмайдиган кишилар билан боғланиш, уларни, айтайлик, туғилган кунлари билан табриклаш учун фойдаланилади», — деб таъкидлади Цукерберг.
Маълумот учун, Facebook 2014 йилда WhatsApp’ни 19 миллиард долларга сотиб олди. Икки дастурнинг ҳам миллиардан ошиқ фойдаланувчиси бор.
Изоҳ (0)