XV паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Рио-де-Жанейрога жўнаб кетди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Паралимпияда мамлакат шарафини 32 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар спортнинг 5 та турида кураш олиб боради: дзюдо, енгил атлетика, сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтинг.
Паралимпия терма жамоаси Тошкент халқаро аэропортидан Истанбулга йўл олади. Истанбулдан Сан-Паулуга, Сан-Паулу орқали эса Риога чоршанба куни маҳаллий вақт билан кечки 9 да етиб боради.
Ўзбекистон делегациясини Риога кузатиш учун бош вазир ўринбосари Мажит Каримов, миллий авиакомпания бош директори Валерий Тян, МОҚ раҳбарияти ва спортчиларнинг яқинлари, оила-аъзолари Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.
Изоҳ (0)