30 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. 1 сентябрь куни Тошкентда байрам тадбирлари ўтказиладиган хиёбон ва истироҳат боғлари маълум бўлди. 1 сентябрь кунги байрам тантаналари соат 20:00 даги байрам салютларига уланиб кетади.
2. Барак Обама ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Президентини Мустақиллик байрами билан қутлади. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиб турибди.
3. ОАВ: Артур Таймазов допинг сабаб Пекин—2008 Олимпиадаси чемпионлигидан маҳрум қилиниши мумкин. Артур Таймазов уч карра Олимпиада чемпиони ҳисобланади.
4. Индонезияда ҳужжатларга кўра 145 ёшга кирган қария топилди. Индонезиялик қариянинг ака-ука, опа-сингил, хотин ва болалари ўлиб кетган.
5. Ўзбекистонда илк бор «Намунали ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Илк бор ташкил этилган танловда Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари оилалари қатнашди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)