• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Барак Обама ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Президентини Мустақиллик байрами билан қутлади

    Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    АҚШ президенти Барак Обаманинг мактубида шундай дейилади:

    «Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига

    Президент Жаноби Олийлари!

    1 сентябрда нишонланадиган Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига қизғин табрикларимни йўллайман.

    Мамлакатингиз бу тарихий санани байрам қилаётган шу кунларда биз Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Америка Қўшма Штатлари 1991 йилнинг 25 декабрида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган пайтдан бошлаб мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам шериклик муносабатлари ўрнатилган. Мамлакатларимизнинг янада хавфсиз, фаровон ва демократик келажак йўлидаги ҳамкорлиги узоқ йиллар давом этишига ишонаман.

    Америка Қўшма Штатлари халқи Сизни мустақил Ўзбекистон тарихидаги ушбу муҳим сана билан муборакбод этади».

    Хитой раҳбари Си Цзиньпин йўллаган мактубда шундай қайд этилади:
    «Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига

    Президент Жаноби Олийлари!

    Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Хитой халқи ва шахсан ўзим номимдан Сиз ва дўст Ўзбекистон халқига самимий табрикларим ва қизғин тилакларимни изҳор этаман.

    Мустақилликнинг 25 йили давомида жаноб Президент раҳнамолигида Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик ва жадал иқтисодий тараққиёт сақланиб, мамлакатнинг халқаро нуфузи салмоқли даражада юксалди, давлат қурилиши соҳасида ёрқин муваффақиятларга эришилмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, жаноб Президент томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг «ўзбек модели» мамлакатдаги реал воқеликларга мос келади ва улкан ҳаётий кучга эгадир.

    Сўнгги йилларда Хитой—Ўзбекистон муносабатларида яхши ривожланиш тенденциялари сақланиб турибди ва янги стратегик даражага эришилди. Хитой ва Ўзбекистон алоқалари ривожланиб бораётгани ва ўртамиздаги самимий дўстликни юксак қадрлайман. Хитой – Ўзбекистон муносабатларида юксак самараларга эришиш ва халқларимиз фаровонлиги йўлида кенг кўламли стратегик шерикликни изчил ривожлантириш учун Сиз билан доимо барча саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрман.

    Мамлакатингизга равнақ ва юксак салоҳият, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

    Президент Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам соғлик ва ишларингизда муваффақият тилаб қоламан».

    Шунингдек, Германия федерал президенти Йоахим Гаук, Польша президенти Анджей Дуда, БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Абу-Даби валиаҳди, БАА Қуролли кучлари бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлика, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Украина президенти Пётр Порошенко, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, МДҲ ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Толиб Рифаи, Энергетика хартияси бош котиби Урбан Руснак, Америка—Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лемм, Америка—Ўзбекистон савдо палатаси президенти Стивен Надерни, «МАКСАМ» компаниясининг президенти ва ижрочи директори Хосе Фернандо Санчес-Хунко, «Хуавей Текнолоджиз Ко.Лтд» компанияси президенти Жен Чженфей, «НЕК Корпорейшн» компанияси президенти Нобухиро Эндо, Япония тиббий ускуналар соҳасида ташқи техник кўмак бўйича ташкилоти (ОМETА) раиси Кенъичи Мацумото, Германия—Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори, «Дойче Кабел АГ Ташкент» қўшма корхонаси инвестори Фалк Порше, «Пиканол» компанияси бош ижрочи директори Люк Так, «Туркистон—Америка ассоциацияси» раиси Абдулла Хўжа, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандов, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг ректори Виктор Гришин, Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми раиси Сиддхарт Саксена, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Томас Кунсе, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк ҳам ўз табрикларини йўллаган.

    «Қутловлар келиши давом этмоқда», — дейилади ЎзА ахборотида.

    30.08.2016, 17:23   Изоҳ (0)   42898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Камилов Молдованинг янги тайинланган элчисини қабул қилди

    30.08.2016, 17:10

    Ўзбекистон-Хитой Савдо уйи ўзининг ўн йиллигини нишонлади

    30.08.2016, 13:28

    «Янги Интернет ташаббуси» танлови старт олди

    30.08.2016, 13:21

    Heritage гиламларига берилган 25% чегирма муддати тугашига бир ҳафта қолди

    30.08.2016, 13:06

    Ўзбекистонда 29 август куни энг юқори ҳаво ҳарорати Навоий вилоятида қайд этилди

    30.08.2016, 11:00

    Бухоро ва Навоий вилоятларида 31 август куни кучли шамоллар кузатилиши мумкин

    30.08.2016, 10:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.