Ўзбекистон бозорига энг йирик ускуналар етказиб берувчи — Ўзбекистон-Хитой Савдо уйи (ЎХСУ) ўзининг ўн йиллигини нишонлади.
Ўз фаолияти давомида ЎХСУ истиқболли стартапдан Ўзбекистонга Хитойдан энг йирик ускуна етказиб берувчигача бўлган узоқ йўлни босиб ўтди.
Компаниянинг ўн йиллиги ЎХСУнинг республикадаги ягона офиси жойлашган «Техноплаза» биносида нишонланди.
Ўн йиллик муносабати билан Ўзбекистон-Хитой Савдо уйи ваколатхонаси раҳбари Ҳикмат Абдураҳмонов нашримизга кичик интервью берди:
«Ўн йилдан буён Ўзбекистон-Хитой Савдо уйи бутун дунё бўйича ускуналарни топиш, таққослаш, текшириш, ортиш ва етказиб беришга ёрдам бериб, шу тариқа, мижозларимизга ташқи иқтисодий фаолият бўйича хизматларни бизга юклаб, ўзлари ишлаб чиқариш ичидаги вазифаларга эътибор қаратишига имконият яратиб келмоқда.
Биз кўпинча бутун республика бўйлаб фаолият юритаётган ва ўз келажагини бирма-бир қуриб бораётган, барчасини ривожланишга йўналтираётган, иш ўринларини яратаётган компаниялар асосчилари ва раҳбарлари, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлганимиз туфайли, катта масъулиятни ҳис қиламиз. Бизнинг ишимиз уларнинг самарадорлигига таъсир қилишини тушунамиз. Бу жараёнда иштирок этиб, мижозларимиз ривожланаётганини, кичик цехлар халқаро стандартларга мос бўлишга интилаётган салмоқли корхоналарга айланганини кўрганимизда улкан қониқиш ҳиссини туямиз.
ЎХСУнинг асосий миссияси доим тадбиркорларга янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда ва мавжудларини модернизация қилишда ташқи иқтисодий фаолият ишлари хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этиш орқали ёрдам беришдан иборат бўлган. Бундан кейин ҳам биз фаолиятимизни аввало бизнесга кўмаклашиш ва мамлакат саноат индустрияси ривожланишида фаол иштирок этишга қаратамиз.
Бугун мен барча мижозларимизга ва шерикларимизга бизга билдирилган ишонч, сабр ва биргаликда ривожланишга шайлик учун миннатдорлик изҳор этмоқчиман!»
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)