Футбол бўйича Испания Ла Лигасида 2-тур беллашувларига якун ясалди.
Мавсумни «Бетис» устидан қозонилган 6:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган Испаниянинг амалдаги чемпиони «Барселона», 2-турни Билбаода «Атлетик» клубига қарши ўтказди ва Иван Ракитичнинг ягона голи эвазига 3 очкони қўлга киритди.1-турда «Валенсия» дарвозасини сафарда 4 бор ишғол қилган «Лас-Пальмас», 2-турга келиб «Гранада» постига 5 марта йўл топди ва Ла Лига карвонбошисига айланиб олди. Клуб тўплар нисбатига кўра икки гранд — «Реал» ҳамда «Барселона»дан ўзиб кетган.
Испания Ла Лигаси 2-тур беллашувлари 28 август, якшанба
Изоҳ (0)