28 август куни Италиянинг Аркуата-дель-Тронто шаҳри яқинида 4,4 магнитудали янги зилзила кузатилди, дея хабар бермоқда TJournal.
Унинг эпицентри 9 км чуқурликда жойлашди. Ер силкиниши Римда ҳам сезилди.
Аркуата-дель-Тронто 24 августга ўтар кечаси юз берган вайронкор зилзиладан зиён кўрган эди. Италия Фуқаролар мудофааси хизматига кўра, офат натижасида 290 киши ҳалок бўлди, 2,5 мингга яқини бошпанасидан айрилди.
Жабрланган туманларда фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди.
Изоҳ (0)