Шу йил июль ойида Юпитер орбитасига чиққан Juno коинот қурилмаси сайёрани максимал яқин масофада айланиб ўтди. Зонд Юпитер атмосфераси юқори қатламидан 4,2 минг километр масофада ҳаракатланди. Бу ҳақда NASA агентлигининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди, деб хабар беради «РБК».
ОАВга кўра, бирор коинот қурилмаси миссиясининг асосий босқичида сайёрага бунчалик яқин келмаган. Juno томонидан узатиладиган биринчи тасвирлар яқин орада чоп этиши кутилмоқда. Уларда Юпитер атмосфераси юқори тиниқликда акс эттирилади. Шунингдек, суратларда сайёранинг шимолий ва жанубий қутблари ҳам илк бор кўриниши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)