27 август куни Саудия Арабистони ҳудудида Ямандан учирилган снаряднинг портлаши оқибатида бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда, қироллик фуқаролик мудофааси бошқармасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Портлаш Саудия Арабистонининг Яман билан чегарадош туманларидан бирида содир бўлди.
Воқеа жойида яна уч нафар чет эл фуқароси яралангани билдирилмоқда. Уларга шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)