Бангладеш полицияси 27 август куни мамлакат пойтахти Даккадаги ресторанга уюштирилган террорчилик ҳужуми ташкилотчиси деб тахмин қилинаётган Канада фуқаросини яна икки нафар террорчи билан бирга йўқ қилди. Бу ҳақда, мамлакат ИИВ аксилтеррор бўлинмаси раҳбарининг баёнотига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, полицияга жангариларнинг кичик гуруҳи шаҳар четидаги уйлардан бирида яшириниб юргани ҳақида маълумот етказилган. Ҳуқуқ-тартибот кучлари 27 август, шанбага ўтар тунда ҳудудни ўраб олиб, отишмага киришиб кетган. Маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида жангарилар махсус мўлжал кучлари томонидан ўлдирилган.
Полиция воқеа жойида гранаталар ва ўқотар қуроллар топган. Ҳалок бўлганлар орасида 30 ёшли Канада фуқароси Аҳмад Чоудхури борлиги аниқланди. Айнан у теракт ташкилотчиси деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)