Агар бир-икки дақиқа вақтингизни беҳуда сарфламоқчи ёки шунчаки, чалғимоқчи бўлсангиз, Google қидирув тизимини очаверинг. Энди у ўйин платформаси ҳамдир, деб ёзади «Лайфхакер».
Google қидирув тизимида крестик-нолик ёки пасьянс ўйинини ўйнаш мумкин. Бунинг учун қидирув сатрига tic-tac-toe (крестики-нолики) ёки solitaire (пасьянс) сўзини киритиш кифоя.
Ушбу функция Chrome’нинг десктоп браузерида ҳам, мобил версиясида ҳам мавжуд бўлади. «Крестик-нолик» бевосита қидирув натижаларида чиқади, пасьянс эса алоҳида ойначада очилади.
Ҳозирча ўйинлар барча ҳудудларгача етиб бормаган, шу туфайли қидирувингиз натижаларида уларни кўрмаслигингиз мумкин. Бироз кутиш керак, холос.
Изоҳ (0)