Эрон Яманга қурол-яроғ етказиб бергани ҳақидаги айбловлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг 26 август куни тарқатилган баёнотида маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Илгарироқ АҚШ давлат котиби Жон Керри Эрон Ямандаги исёнчи хусийларга ракеталар етказгани ҳақида айтиб ўтганди. Муҳаммад Жавод Зарифнинг баёноти бу иддаоларга жавоб бўлди.
«Бундай айбловлар асоссиздир. Шубҳасиз, охирги бир ярим йил ичида Саудия Арабистони Яманда ўт очишни тўхтатиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларни йўққа чиқаргани жаноб Керрига ҳаммадан кўра яхши маълум. АҚШ Саудия Арабистони томонидан Яманда бегуноҳ шахсларга қарши амалга оширилаётган жиноятларнинг шеригидир. АҚШ маъмурияти аллақачон Ироқ ва Сурияда йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқариб, мавжуд реалликни қабул қилиши лозим эди», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)