Жорий йилнинг апрель–июнь ойларини Япония давлат пенсия инвестицион жамғармаси 52 миллиард доллар зарар билан якунлади. Ушбу ташкилот дунёдаги энг йирик пенсия жамғармаси ҳисобланади, деб маълум қилади «РБК».
Жамғарма активларининг умумий ҳажми 30 июнда якунланган чоракда 3,88 фоизга қисқариб, 129,7 триллион иенани (1,3 триллион доллар) ташкил этди. Жамғарма 2008 йилдан бери биринчи марта икки чорак давомида кетма-кет портфель ҳажми қисқаришини намойиш этмоқда — ўтган чоракда тушиш 3,52 фоизга қисқарганди.
Салбий молиявий натижаларни жамғарма Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш ҳақидаги кутилмаган қарори билан тушунтирмоқда.
«Референдум натижалари бозор учун кутилмаган оқибатларни келтирди. Май ойида АҚШдаги ишсизлик даражаси ҳақидаги маълумотлар эса кутилганидан ёмонроқ бўлди... Бу омиллар иенанинг мустаҳкамланишига ва бозорларнинг қулашига олиб келди», — дейилади жамғарма президенти Норихиро Такахасининг баёнотида.
Brexit Буюк Британия иқтисодиётига ва бутун дунё бозорларига жиддий таъсир ўтказди. Шу билан бирга, The Guardian Британияда унинг салбий таъсир оқибатлари бартараф этилиб, иқтисодиёт барқарорлашиб бораётганини маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)