Боливияда ички ишлар вазири ўринбосари Родольфо Ильянеснинг ўлдирилиши муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қарор вазирлар маҳкамаси йиғилишида қабул қилинди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Эво Моралес маълум қилди.
«Менимча, бу норозилик акциялари аслида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эмас, балки сиёсий фитна бўлса керак», — таъкидлади Моралес.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда норозилик акцияларини ўтказаётган кончилар Родольфо Ильянесни ўғирлаб кетиб, дўппослаб ўлдирган эди.
Изоҳ (0)