Италия вазирлар кенгаши қошида қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш ва зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор штаб ташкил қилинди, деб ёзади «ТАСС» ҳукумат вакилларига таяниб.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италия марказида тунда юз берган зилзила натижасида камида олти киши ҳалок бўлди. Геофизика миллий институти ушбу табиий офат зарбасини сўнгги йиллардаги энг кучлиларидан бири деб баҳолади.
Айни пайтда тарихий ва меъморчилик обидалари вайрон бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ.
Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 (Тошкент вақти билан 06:36)да содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Рьети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашди.
Изоҳ (0)