КХДР яна баллистик ракета учирди, деб ёзади «Газета.ru» «Рёнхап» агентлигига таяниб.
Шимолий Корея ракетани Япон денгизидаги сув ости кемасидан учирган. Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси вакили сўзларига кўра, ракета парвози маҳаллий вақт билан тахминан 05:30 (Тошкент вақти билан 02:30)да Хамген-Намдо провинциясидаги Синпхо порт шаҳри яқинида амалга оширилган.
Аввалроқ КХДР қуролли кучлари АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ўтказилаётган Ulchi Freedom Guardian ҳарбий машғулотлари туфайли юқори жанговар шайликка келтирилгани ва ушбу машғулотлар чоғида кузатилиши мумкин бўлган гиж-гижлашларга ядровий жавоб беришга тайёрлиги маълум қилинган эди.
Шу йилнинг август ойи бошида Шимолий Корея бирйўла иккита баллистик ракета учирган эди.
Изоҳ (0)