Москва шаҳри марказидаги «Ситибанк» бўлими номаълум эркак томонидан гаровга олинди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, эркак кўринишидан 55–60 ёшлар атрофида. У ҳеч қандай талаблар илгари сурмаган, лекин ўзини портлатиш билан таҳдид қилган. Унинг бўйнида портловчи ускунага ўхшаш қути осилиб тургани айтилмоқда.
Гаровга олинган аёллардан бири қўйиб юборилди. Полиция воқеа жойига йўл олди.
Изоҳ (0)