Кобул шаҳридаги Афғонистон Америка университетига бир гуруҳ жангарилар ҳужум уюштирди. Бу ҳақда, CBS телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, дастлаб бино яқинида портлаш рўй берган. Террорчилар университет дарвозасини портлатиб юборгани тахмин қилинмоқда. Шундан сўнг отишма овозлари эшитила бошланган.
Бинода бир неча юз талаба, шунингдек, бир қанча америкалик ўқитувчилар бор эди. Айни пайтда жангарилар университет биносида, талабалар ва ўқитувчиларнинг тақдири эса номаълум.
Изоҳ (0)