Французларнинг аксарияти «Республикачилар» партияси етакчиси Николя Саркози яна давлат раҳбари лавозимини эгаллашини истамайди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» BFM-ТV телеканали учун ўтказилган сўров натижаларига таяниб.
Иштирокчиларнинг 79 фоизи бундай истиқбол уларни хурсанд қилмаслигини айтди. Қолганлар Саркозининг янги президентлигига у ёки бу даражада ижобий қарайди.
Респондентларнинг кўпчилиги сиёсатчи муҳим хислатларга эга эканлигини тан олади. Масалан, уларнинг 68 фоизи уни ғайратли етакчи деб атади. Аммо шунга қарамай, французлар у мамлакатни ривожлантириш учун янги таклифлар киритмайди ва аҳолини жипслаштира олмайди деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Франция аҳолисининг кўпчилиги Саркозини ноинсоф одам деб билади.
Эслатиб ўтамиз, Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози 2017 йилги сайловларга яна ўз номзодини қўйиши ҳақидаги баёнотни «Ҳамма нарса Франция учун» номли китобининг чиқиши муносабати билан тарқатди.
Изоҳ (0)