КХДР қуролли кучлари АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ўтказилаётган Ulchi Freedom Guardian ҳарбий машғулотлари туфайли юқори жанговар шайликка келтирилди ва ушбу машғулотлар чоғида кузатилиши мумкин бўлган гиж-гижлашларга ядровий жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда КХДРнинг Россиядаги элчиси Ким Хён Чжун «Интерфакс»га берган интервьюсида маълум қилди.
«Ҳарбий машғулотлар бошлангани туфайли, Корея халқ армияси бош штаби ва КХДР ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотларини берди. Хусусан, Корея халқ армияси биринчи эшелон қўшилмалари доимий жанговар шайлик ҳолатида туради», — деди у.
«Агар бизнинг суверенитетимиз амал қиладиган муқаддас ҳудуд, ҳудудий сувлар ва ҳаво ҳудудига нисбатан бирорта тажовуз белгиси кузатилса, биз шафқатсиз превентив ядро зарбаси билан гиж-гижлаш ўчоқларини култепага айлантирамиз», — дея таъкидлади Ким Хён Чжун.
Америка—Жанубий Корея ҳарбий машқлари 22 августдан сентябрь бошигача ўтказилади. Шимолий Корея муассасаси баёнотида айтилишича, ушбу машғулотлар мақсади — КХДРга кутилмаган зарба бериш ва унинг ҳудудини эгаллаб олиш.
Изоҳ (0)