Брюсселнинг Уккль коммунаси, Баскюль даҳасида мачете билан уч кишини (икки йўловчини автобусда, учинчи кишини бекатда) яралаган шахс 52 ёшли филиппинлик аёл бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
La Derniere Heure нашрига кўра, полициячилар уни қўлга олиш чоғи яралаган. Аёл ҳозир касалхонада бўлиб, ҳали сўроқ қилинмади. У ўқотар қуролдан икки бор жароҳатлангани, бироқ ҳолати ташвишланарли эмаслиги айтилмоқда.
Аёл томонидан яраланган кишилар ҳам касалхонага ётқизилган бўлиб, уларнинг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)