Жануби-ғарбий Хитойдаги Сичуань провинциясида қурилиш ҳавозаларининг қулаши олти кишининг ҳалок бўлишига олиб келди. Яна тўрт киши жароҳат олган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Ланчжун шаҳридаги қурилиш майдонида, ишчилар бетон қуйиш билан машғул бўлганида рўй берди. Барча жабрланганлар касалхонага етказилди. Улардан бирининг ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)