Енгил моторли самолёт Москва вилоятидаги Истра сув омборига қулагани расман тасдиқланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Дастлабки маълумотларга кўра, 22 август, душанба куни маҳаллий вақт билан 22:00 атрофида ҳозирча номаълум конструкциядаги енгил моторли самолёт Истра сув омбори юзасидан учиб кетмоқчи бўлган. Бироқ қаноти сувга тегиб, шикастланиш олган ва чўкиб кетган», — дейилади Россия ФВВ вилоят бошқармаси хабарида.
Ҳозирда ҳодиса жойида қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда. Самолёт бортида икки киши бўлгани билдирилган.
Изоҳ (0)