Афғонистоннинг Парвон вилояти, Баграм шаҳрида америкалик ҳарбийлар автоколоннаси яқинида содир этилган портлаш оқибатида камида уч нафар маҳаллий полициячи жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Khaama Press маълумотларига кўра, қўлбола портловчи қурилма худкуш терорчи томонидан ҳаракатга келтирилган. НАТОнинг мамлакатдаги миссияси раҳбарияти альянс ҳарбийлари теракт туфайли жабрланмаганини маълум қилди.
Мазкур портлаш учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.
Изоҳ (0)