Ўзбекистонлик эркин курашчи Ихтиёр Наврўзов Рио—2016 Олимпиадасининг бронза медали учун мўғулистонлик Ганзоригийн Мандахнаранга қарши гиламга чиқди.
Мўғулистонлик спортчи 7:6 ҳисобида олдинда бораётган бир пайтда, аниқроғи, кураш якунига 5 сония қолганида у Ихтиёр Наврўздан қоча бошлади ва бунинг оқибатида ўзбекистонлик курашчига 1 очко берилди. Сўнгги очко устунлигини қўлга киритган ўзбекистонлик спортчи якунда бронза медалини қўлга киритди.
Турнирдаги иштирокини 1/8 финалдан бошлаган Ихтиёр Наврўзов биринчи бўлиб баҳрайнлик Адам Батировни турнирдан чиқариб юборган бўлса, чорак финалда пуэрто-риколик Франклин Гомесни мағлуб этганди.
Ярим финалда у россиялик Сослан Рамоновга қарши курашда имкониятни бой берди. Ва шу тариқа бронза медали учун кураш олиб борадиган бўлганди.
Изоҳ (0)