Жанубий Африка Республикасида автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида камида 11 нафар аскар ҳалок бўлди, яна 31 нафари жароҳат олди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
ЖАР армияси 19 август куни тарқатган коммюникеда айтилишича, автоҳалокат Лесото билан чегарада жойлашган Кларенс шаҳри яқинида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус автомобиль йўлидан чиқиб, ағдарилиб кетган.
Изоҳ (0)