АҚШ раҳбарлигидаги коалиция самолёти Ал-Хасака яқинида Суриянинг икки қирувчиси қаршисига чиқди ва уларни ҳудудни тарк этишга мажбур қилди, деб ёзади «РИА Новости» АҚШ мудофаа вазирлигига таяниб.
Аввалроқ Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Сурия шимоли-шарқидаги Ал-Хасака шаҳрида курдлар жойлашган нуқталарга ҳужум қилган эди. Курдлар назорати остидаги туманларга беш йил ичида биринчи марта авиазарба берилди. Зарбалар натижасида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Суриялик ҳарбийлар ўз хатти-ҳаракатларини Курдистон ишчилар партиясининг «Осойиш» қуролли гуруҳлари томонидан келишувларнинг бузилиши билан изоҳлади.
Изоҳ (0)