Россиянинг Ростов вилоятидаги Романовская қишлоғида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда ФВВ вилоят бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса 19 август, жума куни Тошкент вақти билан соат 20:50 атрофида рўй берди. СП-30 самолёти қулаган ва аланга олган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб ёнғин ўчирилди. Бунинг оқибатида икки киши — учувчи ва механик жабрланди. Улар касалхонага, реанимация бўлимига ётқизилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси авиашоуда иштирок этиш учун тайёргарлик парвозини амалга ошираётган бўлган.
Изоҳ (0)