БМТ 19 август, жума куни Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўз вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларининг хотирасини ҳурмат билан ёдга олиб, Бутунжаҳон гуманитар ёрдам кунини нишонлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўтган йил давомида 150 нафарга яқин тинчликпарвар ва хизматдаги фуқаролар ҳужумлар, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Маросим БМТнинг Бағдоддаги ваколатхонасида 2003 йилги теракт қурбонлари хотирасига бағишланган мемориалда ўтказилди. Теракт оқибатида ташкилотнинг 15 нафар ходими ўлдирилган эди. Ҳеч бир ҳужум ташкилотнинг шунча ходимини ҳаётдан олиб кетмаган эди.
БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг ҳозир бўлмаганлиги сабабли мемориалга гулчамбарни унинг биринчи ўринбосари Ян Элиассон қўйди.
Изоҳ (0)