Рио—2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Шаҳрам Ғиёсов финал беллашувида қозоғистонлик Данияр Елеусиновга имкониятни бой берди ва кумуш медаль совриндори бўлди. Беллашувдан сўнг ўзбекистонлик спортчининг финал жанги ҳақидаги фикрларини «Sports.kz» келтирди.
«Яхши жанг бўлди. Финалда бироз омад етишмади. Мухлисларни хушнуд қилиш учун рингда жанг қиладиган спортчилармиз. Биз фақатгина рингда рақибмиз. Ҳаётда эса бир-биримизни ҳурмат қиладиган дўстлармиз. Биз қардош халқлармиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлади», – деди Ғиёсов.
Изоҳ (0)