Малайзия денгиз қирғоқ қоровули агентлиги (MMEA) Пиай бурнида Россиянинг «Олтин кўприк» нефть танкерини ушлаб қолди. Бу ҳақда, The Star нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Идора вакили Искандар Исҳоқнинг маълум қилишича, кема билан бирга экипажнинг 25 аъзоси қўлга олинди.
«Текширув чоғида экипаж аъзолари денгиз бошқармасидан бу ерда тўхташга рухсат берадиган ҳужжат тақдим эта олмади», — маълум қилди у.
Шу тариқа, кема тақиқланган зонада лангар ташлагани аниқланди. Шунингдек, танкер маҳаллий ҳокимият вакилларини Малайзия сувларига кирганидан огоҳлантирмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)