• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Фарғона

    Фарғонада беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлган шифокор жазоланди

    Фарғонада беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлган шифокор 4 йил озодликдан маҳрум қилинди. “Дарё” суд ҳужжати билан танишди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Воқеа 2024 йилнинг ноябрида юз берган. Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 2025 йил 6 майдаги ҳукмига кўра, шифокор А.М. Жиноят кодексининг 116-моддасининг 3-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топилган. У 3 йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбарлик ва шифокорлик вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Шифокор апелляция шикояти бериб, ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги, беморнинг ўлими унинг ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмагани ҳақида важлар келтирган ҳамда суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Жабрланувчининг қонуний вакили эса шифокордан 28 млн 995 минг сўм моддий ва 350 млн сўм маънавий зарар ундиришни сўраган. 16 июлда апелляция инстанциясининг ажрими билан дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

    Воқеа тафсилоти

    Судланган шифокор А.М. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббий маркази Фарғона филиалининг хирургия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. У 2024 йил 9 сентябрдан 2024 йил 25 октябргача ўз ҳисобидан таътилда бўлган. Бу вақтда бўлим мудири вазифасини вақтинча бажариш Д.Р. зиммасига юклатилган.

    Бемор аёл 18 октябрда фарзандлари томонидан олиб келинган. Унга “қандли диабет иккинчи тури оғир шакли, декомпенсация босқичи, DTS нейроишемик шакли, Вангер-4, чап оёқ болдир соҳасида ампутациядан кейинги ҳолат тизза бўғими майдаланиб синиши” ташхиси қўйилган.

    А.М. шу куни бўлимнинг вақтинча мудирини гўёки тажрибасиз сифатида кўрсатган ҳолда беморни даволаш ҳамда жарроҳлик амалиёти ўтказиш ишларидан ўзбошимчалик билан четлатган. Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан. Бу режани тиббий ҳужжатлар тарихига бўлимнинг вақтинчалик мудири номидан расмийлаштирган.

    Аммо 19 октябрда бўлиб ўтган жарроҳлик амалиёти пайтида беморнинг бирон-бир касаллик асорати бўлмаган ўнг оёғи сон соҳасидан кесиб ташланган. Шифокорлар кейинчалик аёлнинг чап сон соҳасини ҳам кўр-кўрона ампутация қилган. Жарроҳлик амалиёти А.М. ўзбошимчалик билан танланган тиббиёт ходимлари ва тиббий соҳада мутахассисликка эга бўлмаган талаба иштирокида ўтказилган.

    Бемор аёл бир вақтнинг ўзида икки оғир турдаги жарроҳлик амалиётини кўтара олмасдан, олган тан жароҳатлари асоратлари оқибатида 2024 йил 7 ноябрда вафот этган.

    Жиноят кодексига кўра, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлимига олиб келган бўлса, айбдор шахс 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    23 июл, 14:40   Изоҳ (0)   3486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #жарроҳлик#шифокор#ампутация#суд ҳукми

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20

    Air India авиаҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига бошқа одамларнинг жасадлари юборилмоқда — ОАВ

    Дунё | 23 июл, 21:10

    “ПСЖ” Родриго учун курашга кирди

    Спорт | 23 июл, 20:55

    Андижонда 13,8 млрд, Фарғонада 6,1 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланганлар ушланди

    Ўзбекистон | 23 июл, 20:51

    “Йўқ дейишдан олдин таклифини кўрайлик” — Азиз Абдуҳакимов Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳаси ҳужжатлари ҳали топширилмаганини айтди

    Ўзбекистон | 23 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.