Япония ҳукумати космик чиқиндиларни ҳамда Ер орбитасидаги сунъий йўлдошларни кузатувчи тизимни яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Yomiuri нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ғоя сунъий йўлдошларни ва юк ташувчи космик кемаларни учириш хавфсизлигини ошириш билан бир қаторда АҚШ билан ахборот ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган.
Режага мувофиқ, тизимни ишлаб чиқиш учун радарлар ва оптик телескоплар тармоғи яратилади. У 2017 йилдан ишга туширилиши кутилмоқда. 2022 йилга қадар ишлайдиган тизимни лойиҳалаштиришга 200 миллион иена (1,984 миллион доллар) ажратилади.
Япониялик мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, орбитада сунъий йўлдошлар сонининг ошиши ҳисобига яқин ўн йилда у ердаги космик чиқинди ҳажмлари икки баробарга кўпайиши мумкин.
Изоҳ (0)