Microsoft компанияси ўзининг Surface Pro 4 планшети реклама ролигини чиқарди, унда Apple’нинг iPad Pro планшети имкониятлари масхара қилинди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Истеҳзоли рекламага iPad Pro шахсий компьютер ўрнини боса олиши таъкидланган ролик сабабчи бўлди.
https://youtu.be/1zPYW6Ipgok
Жавоб видеосида Windows 10’га ўрнатилган шахсий ёрдамчи — Cortana (Microsoft планшетидан) iPad Pro’даги Siri билан баҳсга киришади. Siri клавиатурага эга бўлгани учун компьютерга айланганини айтади. Бунга жавобан, Cortana Surface Pro 4’нинг юқори самарадорлик, трекпад ва USB-қурилмаларни улаш жойи борлиги, Office дастурларининг десктоп версияси қўллаб-қувватланиши каби афзалликларини кўрсатиб ўтади.
https://youtu.be/o_QWuyX8U18
Изоҳ (0)