Тошкентда Lenovo S90 смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Ўтган йили тақдим этилган смартфон дизайни жиҳатидан iPhone 6’нинг деярли тўлиқ нусхаси ҳисобланади. У ўртача техник хусусиятларга эга бўлиб, нархи эса нисбатан баланддир.
Lenovo S90 тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 410 процессори, 5 дюймли ва 1280×720 пикселли дисплей, 2 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 2300 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.
Lenovo S90 Android 4.4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. Унга бир вақтнинг ўзида иккита SIM-карта ўрнатиш мумкин.
Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида ушбу смартфонни 1,3 миллион сўмга харид қилиш мумкин.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)